Токсикоз...
— Ҳомиладорлик токсикози ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз: у қандай кечади? Токсикозни бошдан кечираётган аёл дори-дармонлар ичса бўладими?
Дилдора, Беруни тумани
— Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларидаги аёлларда токсикоз анча кўп учрайди. Бунда ҳомиладор аёлнинг қайт қилиши кўпинча “бошқоронғилик” касаллиги тарзида намоён бўлиб, уни клиник кечишига кўра учга бўлиш мумкин. Енгил турида аёл бир кунда 5-6 мартагача қайт қилади, иштаҳаси пасаяди, кўнгли айниб, боши айланади, бироқ қон босими у қадар пасаймайди. Қон ва пешоб таркибида ўзгаришлар учрамайди. 80-90 фоиз аёллар махсус даволанмаса ҳам тузалиб кетишади.
Ўртача оғир турида бир кунда 8-10 мартагача, ҳатто, овқатланмаган пайтларида ҳам қайт қилади. Беморнинг умумий аҳволи бирмунча оғирлашади: қони ва пешобида бироз ўзгаришлар пайдо бўлиб, юрак уриши тезлашади. Қон босими пасайиши натижасида аёлнинг боши айланиб, кўз олди қоронғилашади, озиб кетади, пешоб миқдори камаяди.
Пешоб таркибида ацетон моддаси бор-йўқлигини аниқлаш учун ҳомиладор аёл пешоби ҳар 2-3 кунда текшириб турилади. Бундан ташқари, меъда-ичак фаолияти ҳам ўзгариши, қабзият бўлиши, тилни бироз караш боғлаши мумкин. Бундай аёллар туғуруқхона шароитида тўғри даволанишса, ҳомиладорликнинг 15-16- ҳафталарига бориб, секин-аста соғайиб кетишади.
Оғир турида эса аёл бир кунда 20 ва ундан ҳам кўп қайт қилади. Ҳатто, ичган сувини ҳам қусиб ташлайди. Томири дақиқасига 120-130 марта уради. Аёл озиб кетади, териси, шиллиқ қаватлари сарғайиб қолади, боши оғрийди ва айланади, қон босими кескин пасаяди.
Аёлнинг токсикоз даврида қайт қилишини айрим юқумли хасталиклар, овқатдан заҳарланиш ва бош мия касалликлари туфайли пайдо бўладиган қайт қилишлардан ажрата билиш лозим.
Пешобда ацетон моддасининг кўпайиши жигар фаолиятининг бузилганидан дарак беради. Бундай ҳолларда бемор аёл ўз вақтида даволанмаса, соғайиб кетиши қийин кечади.
Беморларда сўлак оқиши (птиализм) кўпинча қайт қилиш билан бирга кечади, баъзан алоҳида учраши ҳам мумкин. Бундай пайтларда сўлак миқдори бир суткада 2 л ва ундан ҳам кўпроққа етади. Бунчалик кўп сўлак ажралиши организмда моддалар алмашинувини, яъни оқсил, витамин, углевод, туз ва турли микроунсурлар алмашинувини издан чиқаради.
Ҳадеб сўлак келавергач, беморнинг оғзи атрофи, лаблари қовжираб, қурийди, ёрилиб, яллиғлана бошлайди. Бундай беморни албатта туғуруқхонанинг ҳомиладорларни даволаш бўлимига ётқизиш ва унда бошқа ички касалликлар ҳам мавжуд бўлса, турли мутахассислар билан маслаҳатлашиб, уларни ҳам даволаш зарур.
Ҳомиладорлик токсикозларини даволашда аввало келиб чиқиш сабабларини аниқлаш керак. Бемор теваракатрофидаги салбий таъсиротларни бартараф этиш, уни туғуруқхонанинг алоҳида (ҳомиладорларни даволаш) бўлимига ётқизиш ва даволаш енгил формада бўлса, дорилар билан даволай бошлаш керак.
Бундан ташқари, ҳомиладор аёл суткасига 8-10 соат ухлаши, овқатни ҳар 2-3 соатда оз-оздан истеъмол қилиши, юқори калорияли ва сервитамин озиқланиши керак.
Токсикозни бошдан кечираётган аёллар қабзиятга мойил бўлганликлари учун кўпроқ шивит суви ва олхўри шарбати ичиб туриш тавсия қилинади. Ҳомиладорларнинг тез-тез томир уришини санаб, қон босимини ўлчаб туриш зарур.
Ҳомиладорликни режалаштириш...
— 2009 йилда ҳомиладор бўлишимдан бир ой олдин гепатит В ва қизилчага қарши эмлатгандим. Шундан кейин менда атопик дерматит зўрайиб кетди ва ҳалигача ўтиб кетмаяпти. Шифохонада ётиб, даволандим. Уйга жавоб беришганидан сўнг 3 ой давомида антигистамин препаратлар ичдим. Агар ичишни тўхтатсам, аҳволим ёмонлашади. Шундай препаратларни ичиб турганда, ҳомиладорликни режалаштириш мумкинми?
Зухра, Нукус тумани
— Йўқ, бу мумкин эмас. Олдин яхшилаб даволаниб, кейин ҳомиладорликни режалаштириш мумкин. Чунки бу препаратлар ҳомиладор бўлган тақдирингизда ҳам ҳомила учун хавфли: иммун танқислигини чақиради. Ўз соғлигингиз учун ҳам хавфли: ҳомиладорликда аллергик фон кўпайиб, аллергия кўп қўзғайди.
Спирал...
— Ёшим 47 да. Спирал қўйдирганимга 13 йил бўлди. Бир марта ҳам шифокор кўригидан ўтмадим. Энди олдирмоқчиман. «Битиб кеттимикан…» деб қўрқаман, нима қилсам бўлади?
Гулбахор, Хўжайли тумани
— Бачадон ички воситаси спирал қўйилгач, ҳар 6 ойда шифокор кўригидан ўтиш белгиланса, ҳар 5-8 йилда уни алмаштириб туриш керак. Баъзида спирал нотўғри жойлашиб қолиши ёки жойидан қийшайиши, бачадондаги яллиғланиш жараёнлари таъсирида терига сингиб кетиши мумкин. Ана шундай холатларнинг олдини олиш учун ҳам шифокор кўригидан ўтиш шарт. Сизнинг холатингизга келсак, 13 йил ичида жиддий безовталик бўлмагани учун ҳам, спирални алмаштиришга эътибор қаратмагансиз. Ҳозирда шифокорга учраб, спирални олдиринг ва 10 кунлик муолажаларни бажаринг. Зеро спирал олингач, бачадондаги яллиғланиш холатлари, инфекциялар таъсирига қаратилган муолажа зарур. Ана шундан сўнг янги спирал қўйдиришингиз ёки бошқа туғиш ниятингиз бўлмаса, бачадон найларини стерилизация (боғлатиш) қилиш муоалажасини бажаринишингиз ҳам мумкин.
ШАҢАРАҚ БИР МОЧАЛКАДАН ПАЙДАЛАНЫЎЫ МҮМКИН БЕ? Ҳәр бир шаңарақтың өзине тән гигиеналық әдетлери болады. Айырым үйлерде ҳәмме бир мочалкадан пайдаланса, базылары ҳәтте мочалкадан бир мәртеден артық пайдаланбайды. Қайсы жағдай шынында да гигиена көзқарасынан туўры болса, базылары буған тек ғана әдетленип қалған, болғаны. «Шаңарақлық» мочалкадан пайдаланыў қаншелли дурыс? Буған микробиологлар жуўап береди. Гигиена қағыйдаларына гөре, ҳәр бир адамның жеке мочалкасы ҳәм сүлгиси болыўы шәрт. Тис щёткасын айтпаса да болады. Өйткени ҳәр ким өз микробиозы, бактерияларына ийе болып, олар өзи ушын ғана қәўипсиз. Бирақ басқаларға зыян жеткерип қойыўы мүмкин. Биз айырым микроорганизмлер менен «апақ-шапақ» болып жасаймыз. Олар бәрқулла бизиң микрофлорамызда болады. Егер де оған сырттан жат денелер түссе, ортада қарама-қарсылық келип шығады. Бул ақыбетинде қышыма ҳәм бөртпелер сыяқлы қолайсыз жағдайлардан үлкен кеселликлерге дейин себеп болыўы мүмкин. Әдетте мочалка қурғап үлгермейди, себеби ол ҳәрдайым ығал жерде турады. Сол тәризде ол бактериялар, соның ишинде Staphylococcus aureus (алтын рең стафилококк) көбейиўи ушын қолай шараят жаратады. Бул бактерия көплеген кеселликлерди келтирип шығарыўы мүмкин: безеў (угри) сыяқлы жеңил тери инфекцияларынан баслап менингитге шекем. Кеселлик жуқтырыўдың алдын алыў ушын айрықша мочалкадан пайдаланыў, ислетип болғаннан кейин жақсылап жуўып кептириў талап етиледи.
Шадлық гормонлары туўралы
Денсаўлықтың дәрежелери
Мәмлекетлик медицина қамсызландырыў механизмлерин енгизиў бойынша әмелге асырылатуғын ис-илажлар ҳаққында МАҒЛЫЎМАТ
Биз түрли кеселликлерге қарсы гүресиўде дәрилерге сүйенемиз. Сол себепли, ҳәр бир шаңарақта үлкен бе, киши ме дәри қутысы болады. Ҳәтте дәрилер менен емлениўге қарсы адамлардың үйинде де биринши медициналық жәрдемди көрсетиўге мөлшерленген дәри қутысы бар. Олардан ең керек ўақытларда пайдаланып, дәртимизди жеңиллестиремиз. Усы дәри-дәрмақлардың биз билмеген қандай зыянлары бар? Бүгинги тема тап усы ҳаққында…
Дүнья жүзи илимпазларының атап өтиўинше, келешекке үмит пенен қарайтуғын адамлардың узақ ҳәм саламат өмир сүриўи ушын имканиятлары көбирек болады екен.